Nokia C3 01 - Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот

background image

Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот
Сизнинг қурилмангиз BL-5CT зарядланадиган батарея билан фойдаланишга мўлжалланган. Nokia шу қурилма учун

қўшимча батарея моделларини ишлаб чиқиши мумкин. Доим оригинал Nokia батареяларидан фойдаланинг.

Ушбу қурилма қуйидаги зарадлантирувчи қурилмалардангина зарядланиб ишлатилиши лозим: AC-3, AC-8, AC-10,

AC-11, AC-15 . Вилканинг турига қараб зарядловчи моделининг рақами ҳар хил бўлиши мумкин, қуйидагилар орқали

аниқланган E, X, AR, U, A, C, K ёки B.

Батарея юз марталаб зарядланиши ва зарядсизланиши мумкин, бироқ охирида у барибир кучсизланади. Гаплашиш

ва кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг.